Дала четидан самарали фойдаланаётган тадбиркорлар ҳам кўпайиб бораётгани таъкидланди.
Масалан, Асакадаги фермер хўжалиги дала четидаги 3 гектарда 10 минг дона тут, терак ва ток экиб, беш йилдан кейин 700 миллион сўм даромад кўрган. “Самарқанд қулупнай” корхонаси Қўшработ, Жомбой, Булунғурдаги 6,5 минг аҳолига 3 миллион олча кўчатини бепул тарқатиб, дала четида эктиришни йўлга қўйди.
Йил якунигача дала четларидаги 650 минг, аҳолига берилган 364 минг гектарни экспортчи-тадбиркорларга бириктириш топширилди.
Эндиликда томорқа, ички кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда даромадли экинлар экиш ва уларни экспорт қилишга Ўсимликлар карантини ва ҳимоя агентлиги масъул бўлиши белгиланди.
Вилоят ҳокимларидан ҳам бу борада сўров қаттиқ бўлиши қайд этилди.