Осиё тараққиёт банкининг 59 йиллик йиғилиши Самарқандда ўтказилади

    2026 йил 3–6 май кунлари Самарқанд шаҳри Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг 59 йиллик йиғилишига мезбонлик қилади.

    Тадбирда банкка аъзо 69 давлатнинг банк-молия муассасалари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, ННТлар ва ОАВ вакиллари иштирок этиб, Осиё–Тинч океани минтақаси мамлакатлари олдида турган ривожланиш муаммолари муҳокама қилинади.

    Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, ОТБ котиби маслаҳатчиси Давид Гарригос-Солива ҳамда банкнинг Стратегик ва сиёсий департаменти бош мутахассиси Ботир Мирбабаев иштирокидаги учрашувда йиғилишни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

    Давид Гарригос-Солива таъкидлаганидек, 2026 йилги йиғилиш минтақанинг кўплаб соҳаларида мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим платформага айланади.

    Шунингдек, тадбир доирасида самарқандлик тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар учун хорижлик инвесторлар иштирокида бизнес-форум ҳам ташкил этилади.

    Банк вакиллари Самарқандда «яшил иқтисодиёт» ва инсон капиталига сармоя йўналишларига кўмак беришга тайёрлигини билдиришди.

    «Яшил шаҳар» лойиҳаси доирасида экологик тоза электробуслар ва трамвайлар йўлга қўйилгани қайд этилди ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates