баннер
25 апр 2025
07:23

    Ўтган йилда қанча одам жиноят содир этганлиги учун қамалгани очиқланди

    Олий суд 2024 йилда кўриб чиқилган жиноят ишлари юзасидан маълумотларни эълон қилди.

    Қайд этилишича, 2024 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 77 995 нафар шахсга нисбатан 61 481 та жиноят иши кўриб чиқилиб 723 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган.

    Судланган шахслар сони 61 502 нафарни ташкил этиб, шундан 20 659 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 39 763 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 1 080 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 54 370 нафари эркак, 7 132 нафари аёл, 22 757 нафари ёшлар (шу жумладан 2 214 нафари вояга етмаган) ва 2 637 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

    7 956 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 33 151 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 11 581 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 14 991 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

    124 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

    33 146 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, 11 581 нафар шахснинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.

    Ҳисобот даврида кўрилган жиноят ишларнинг аксариятини

    — фирибгарлик,
    — транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш,
    — ўғрилик,
    — гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар,
    — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш,
    — ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш,
    — қасддан баданга енгил шикаст етказиш,
    — безорилик,
    — қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш,
    — гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жиноятлар ташкил этади.

    Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 13 434 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

    Апелляция тартибида 11 992 нафар шахсга нисбатан 8 740 та жиноят иши кўриб чиқилди. 482 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 2 598 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

    Кассация тартибида 4 497 нафар шахсга нисбатан 4 025 та жиноят иши кўриб чиқилди. 322 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 1 001 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

    Тафтиш тартибида 5 993 нафар шахсга нисбатан 5 048 та жиноят иши кўриб чиқилди. 172 нафар шахсга нисбатан қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 700 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

    Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 1 269 нафар шахсга нисбатан 1 103 та жиноят иши кўриб чиқилди. 163 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 281 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech