Йил бошидан буён вояга етмаганлар томонидан қанча жиноят содир этилгани очиқланди

    Мамлакатимизда 22 апрел 2025 708

    Олий суд жиноят ишлари бўйича судларнинг жорий йил биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг I-чораги давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 19 646 нафар шахсга нисбатан 15 681 та жиноят иши кўриб чиқилган ва 108 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган.

    Шунингдек, судланган шахслар сони 15 369 нафарни ташкил этиб, шундан 4 764 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 10 319 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 286 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 13 611 нафари эркак, 1 708 нафари аёл, 6 066 нафари ёшлар (шу жумладан 702 нафари вояга етмаган) ва 601 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

    Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланганлиги муносабати билан 2042 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинди, 8 181 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 2 746 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 3 765 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

    Кафолат хатлари асосида 27 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

    Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 3429 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди. 2 минг 706 нафар шахсга нисбатан 2 минг 64 та жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилган. 92 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари бекор қилиниб, 825 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилди.

    1523 нафар шахсга нисбатан 1330 та жиноят иши кассация тартибида кўриб чиқилди. 115 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари бекор қилиниб, 475 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилди.

    1598 нафар шахсга нисбатан 1360 та жиноят иши тафтиш тартибида кўриб чиқилди. 46 нафар шахсга нисбатан қуйи инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари бекор қилиниб, 268 нафар шахсга нисбатан суд қарорлари ўзгартирилди.

    Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 286 нафар шахсга нисбатан 240 та жиноят иши тафтиш тартибида кўриб чиқилди. 58 нафар шахсга нисбатан чиқарилган қуйи суд қарорлари бекор қилиниб, 87 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates