Ўтган йили энг кўп мурожаат таълим соҳасидаги ҳолатлардан келиб тушган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

    2023 йилда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига жами 3 545 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров маълум қилди.

    Таъкидланишича, мурожаатларнинг энг кўпи, яъни 511 таси таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича; 406 таси суд қарорларидан норозиликлар; 301 таси давлат харидлари ва тендер савдолари жараёнидаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича мурожаатлардир.

    Агентлик томонидан давлат харидлари, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш йўналишларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан вазирлик ва идораларга 225 та тақдимнома, жавобгарлик масаласини ҳал қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 227 та сўровнома юборилди.

    Юборилган сўровномалар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 23 та жиноят иши ва 96 та маъмурий ишлар қўзғатилди, 74 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

    Ўтган йили амалга оширилган маъмурий ислоҳотлардан сўнг 90 та давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан банкларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates