Жорий йилнинг июль ҳолатига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида молия ва иқтисодиёт соҳаси бўйича фаолият юритувчи 1 280 нафар ходимда манфаатлар тўқнашуви ва непотизм ҳолатлари аниқланди.
БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси қоидаларининг бажарилишини мониторинг қилишга нодавлат нотижорат ташкилотлар жалб этилиб, улар томонидан муқобил баҳолаш тизими йўлга қўйилади.
«Uzbekistan Airports» АЖ буюртмачилигида жами 6,8 млрд. сўмлик «боди-камераларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш хизматини кўрсатиш» юзасидан ўтказилган давлат харидида қатор қонунбузилиш ҳолатлари содир этилгани маълум бўлди.
Тошкентда шифохоналар учун имтиёзли йўлланмаларни сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабар беришича, давлат буюртмачиси томонидан 2,6 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилишига йўл қўйилгани аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров тиббиёт тизимидаги коррупция, бюрократия ва манфаатлар тўқнашувига қарши курашиш масалалари юзасидан аҳоли ҳамда соҳа ходимларига мурожаат йўллади.
Самарқандда консалтинг хизмати кўрсатувчи МЧЖлар, «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖнинг мансабдор шахслари ва бошқалар экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағларни ўзлаштириб юборганлиги аниқланди.
Жиззахда ўзига юклатилган вазифалар ижросига масъулиятсизлик билан ёндашган мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, банк соҳаларидаги турли даражадаги раҳбарларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан Миллий кенгаш қарори қабул қилинди.
Коррупциянинг хавфи ва оқибати ҳақида гапириш осон. Аммо унга қарши самарали ва тизимли курашиш оғриқли, мураккаб жараён. Бу йўлда давлатнинг қатъияти, жамиятнинг муросасиз муносабати ва аниқ механизмлар керак.
Жорий йил баҳолашда ўтган йилга нисбатан «яшил» тоифада баҳоланган давлат идоралари кўлами 21 фоизга кўпайиб, «қизил» тоифадагилар 15 фоизга (ижобий ўсиш кўрсаткичлари бўйича) камайган.