Ўзбек фильмлари халқаро фестивалда иштирок этади

    Ўзбек филмлари 20-26 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “GoEast” (Festival of Central and Eastern Europan Film) халқаро фестивалида иштирок этади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

    Фестивалда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» ва Аюб Шаҳобиддиновнинг «Рангсиз тушлар» фильми иштирок этади.

    Мазкур кинофестиваль ҳар йили Марказий ва Шарқий Европанинг турли минтақаларидан бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмларни саралаб олади ва турли номинациялар бўйича мукофотлайди. (Шунингдек, Собиқ иттифоқ таркибига кирган давлатлар фильмлари ҳам иштирок этади)

    Кинокартиналар фестивалнинг асосий дастуридан ташқари конкурсларда иштирок этади ва киномутахассислар томонидан муҳокамалар бўлиб ўтади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates