Ўзбек кимё ўғитлари ишлаб чиқарувчилари малайзиялик фермерлар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди

    Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида "Ўзкимёимпех" МЧЖ, Малайзия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазирлиги вакиллари ҳамда ушбу мамлакатнинг Фермерлар миллий ассоциацияси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

    Малайзия Миллий фермерлар ассоциацияси 1982 йилда ташкил этилган. Ташкилот таркибига 14 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари ва плантациялари киради, уларда меҳнат қиладиганларнинг умумий сони 1 миллион кишига яқин. Асосий вазифа қишлоқ хўжалиги учун ўғитлар ишлаб чиқариш ва уларни импорт қилишдир.

    Музокаралар чоғида Малайзия томонига Ўзбекистонда кимё саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишлаб чиқарилаётган кимёвий маҳсулотлар, хусусан, 2023 йилда экспортга мўлжалланган минерал ўғитлар ҳажми ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Малайзия Фермерлар миллий ассоциацияси раҳбарияти "Ўзкимёимпех" МЧЖ билан ўзаро ҳамкорликка қизиқиш билдирар экан, ўз мамлакати фермерлари ва плантациялари маҳсулотларни ишлаб чиқаришлари учун 60 минг тонна карбамид ва 72 минг тонна калий хлориди зарурлигини маълум қилди.

    Музокаралар натижасида Малайзия томони маҳсулот сотиб олиш учун "Ўзкимёимпех"га расмий мурожаат этиш ҳамда жорий йил март-апрель ойларига экспорт шартномасини имзолаш бўйича келишувга эришилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates