Ўзбек ёш ёзувчиси Англиядаги адабий фестивалда иштирок этади

    Кейинги авлод 30 декабр 2020 1051

    Қашқадарёлик журналист Англиянинг Манчестер шаҳрида ўтказиладиган Muslim Arts and Culture Festival (Мусулмонлар санъат ва маданият фестивали)да ягона Марказий Осиёлик иштирокчи сифатида қатнашади.

    2021 йилнинг март ойида 70дан ортиқ тадбирларидан бири Манчестерда «Пандемия даврида ижод ва ҳаёт» мавзусида ташкил этилади ҳамда унда қашқадарёлик Асрор Аллаяров иштирок этади. Бу ҳақда MACFEST томонидан чоп этилган тадбирлар тўпламида ҳамда www.macfest.org.uk сайтида эълон қилинган.

    – Инглиз тилидаги кўплаб ҳикоялари билан бизга яхши таниш бўлган Асрор Аллаяров ўзбекистонлик ижодкор сифатида маъруза қилишини, музокараларда иштирок этишини жудаям хоҳладик, – дейди фестиваль ташкилотчиси, Британия Қироличаси мукофоти соҳибаси Қаисра Шаҳраз. – Ишонаманки ўзбек замонавий адабиёти, шеърияти ҳақида кузатувчиларда тасаввурлари янада бойийди. Сабаби туркий тил адабиёти ҳамиша дунё ижодкорларини ўзига оҳанграбодай чорлаб турган.

    Тадбирда Мансестер шаҳри шерифи, турли давлатлар элчилари, ёзувчи-шоирлар, санъат ихлосмандлари ҳамда Англия ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates