Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилишида иштирок этади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 8 сентябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.

    Қозоғистон пойтахтида давлатимиз раҳбари бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари – ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган этник спорт турлари бўйича халқаро спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

    Таъкидлаш жоизки, ушбу спорт тадбирида дунёнинг 90 га яқин давлатидан 2 мингдан зиёд спортчи, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этиши кутилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates