Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ҳузуридаги Халқаро транспорт форуми 66 та давлат аъзоси бўлган ҳукуматлараро ташкилотдир. У транспорт сиёсати бўйича таҳлил маркази сифатида ишлайди ва транспорт вазирларининг йиллик саммитини ташкил қилади. Халқаро транспорт форуми барча транспорт турларини қамраб оладиган ягона глобал ташкилотдир.
Ташкилотнинг асосий миссияси транспортнинг иқтисодий ўсиш, экологик барқарорлик ва ижтимоий боғлиқликдаги ролини чуқурроқ тушунтиришга кўмаклашиш орқали транспорт сиёсатининг жамоатчилик орасида мавқеини оширишдан иборат.