“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолатни бартараф этиш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан қўшимча чора тадбирлар амалга оширилмоқда ва йўловчи поездларига қўшимча вагонлар уланиши ҳамда янги йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилган.
"Айни дамда темир йўл вокзалларида тирбандликлар йўқлиги ва аҳоли темир йўл кассаларига келиб бемалол чипталарни харид қилишлари мумкинлиги тўғрисида маълум қиламиз.
Бундан ташқари аҳоли ва талабалар темир йўл чипталарини чиптахоналардан ташқари мобил илова орқали онлайн харид қилишлари мумкин
Чипталарни электрон харид қилишда сиз eticket.railway.uz сайти ва Android ва iOS иловаларидан фойдаланишингиз мумкин", - дейилади хабарда.