Зарафшон шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини ташкил этиш мақсадида шаҳардаги ногиронлиги бор фуқаролар учун 2 та янги автобус олиб келинди.
Шаҳар ҳокими Назирбек Раҳмонов ушбу автобусларни кўздан кечирар экан, автобусда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар учун барча қулайликлар мавжуд эканлигини таъкидлади. Хусусан, йўловчилар ҳамда ногиронлиги бор шахслар учун кондиционер, USB-порт, кузатув камераси, махсус пандуслар мужассам, деб маълум қилди Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Маълумот ўрнида, Зарафшонда шу пайтгача аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами учун 5 та жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилган эди. Энди бундай транспортлар сони 7 та бўлди.