Бугун юртимизда БМТнинг ўндан ортиқ дастури, жамғармаси ва агентлиги, жумладан, Тараққиёт дастури, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO), Аҳоли қатламлари фонди (UNFPA), Халқаро болалар ташкилоти (UNISEF), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO), Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC), ОИВ/ОИТС бўйича қўшма дастури (UNAIDS), Ахборот ва ижтимоий алоқалар бўйича бўлими, Қочоқлар ишлари бўйича Олий Комиссар бошқармаси, Саноат тараққиёти ташкилоти (UNIDO), Кўнгиллилар дастури (UNV) фаолият олиб бормоқда.
Нью-Йорк ва Женевадаги БМТ қароргоҳларида Ўзбекистоннинг доимий ваколатхоналари фаолият юритиб келмоқда.