Ўзбекистон бўйича 17-21 март кунларига об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    Мамлакатимизда 17 март 2023 1961

    Шанба куни республикамизнинг жануби-ғарбий ҳудудларига Туркманистон орқали Каспий денгизидан келаётган циклон билан боғлиқ бўлган булутли массивлар кириб келиши бошланади.

    Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши сақланиб туради, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Якшанба ва душанба кунлари республика ҳудуди бўйича нам циклон ўтишида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида 20 март куни ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

    Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади.

    Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати нисбатан пасаяди ва +17...+20 даража илиқни ташкил этади.

    17-19 мартда республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

    21-март «Наврўз» байрами нишонланадиган куни Ўзбекистон аҳолисини кам булутли ва қуруқ об-ҳаво қувонтиради. Ҳаво ҳарорат яна +22+25 даражага кўтарилади.

    17-21-март кунлари Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

    Пойтахтимизда: бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди. Асосан кучсиз шамол шарқий йўналишда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +8+10 даража илиқ, кундузи кунлари +21...+23 даража илиқ бўлади.

    Якшанба куни кечга томон ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол 5-10 м/с тезликда эсиши сақланиб туради, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +8+10 даража илиқ, кундузи +20...+22 даража илиқ бўлади.

    Душанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+10 даража илиқ, кундузи +17...+19 даража илиқ бўлади.