Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача бўлиши мумкин

    Қозоғистон Сенати Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача ошириш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Ҳужжат имзолаш учун президентга юборилди.

    Бу ҳақда Zakon.kz нашри хабар берди.

    Агар бир давлат фуқаросининг иккинчи давлат ҳудудида бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, бу фуқаро ўзи бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларидан вақтинчалик яшаш (вақтинчалик рўйхатдан ўтиш) учун рухсатнома олиши шарт.

    Қайд этилишича, баённома ратификация қилинган тақдирда уни амалга ошириш салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди ҳамда давлат бюджетидан қўшимча молиявий харажатларни талаб қилмайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates