баннер
20 мар 2025
19:51

    Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳкумларни ўзаро топширади

    Шартноманинг ратификация қилиниши маҳкум ўзига белгиланган жазони ўз давлатида ўташини давом эттиришини таъминлаш орқали уни ижтимоий реабилитация қилишни жадаллаштириш имконини беради.

    «Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2024 йил 18 июль) ратификация қилиш ҳақида»ги сенаторлар томонидан Қонун маъқулланди.

    Шартноманинг асосий мақсади маҳкумлар жазони ўз фуқаролиги бўлган давлатда, яъни ўз Ватанида, оиласи яқинида ўташ имкониятини яратишга қаратилган. Шартномада жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни ҳукмни ижро этиш учун ўз давлатига топшириш асослари, шартлари ҳамда тартиблари аниқ кўрсатиб ўтилган.

    Шунингдек, мазкур ҳужжатда маҳкумни топшириш билан боғлиқ харажатлар, низоларни ҳал қилиш, икки томонлама алоқа тиллари, Шартномага ўзгартириш киритиш ҳамда унинг кучга кириши каби муҳим масалалар ўрин олган. Шартномада Ўзбекистон ва Қирғизистон бош прокуратуралари томонларнинг марказий органлари этиб белгиланган.

    Қайд этилганидек, мазкур Шартноманинг ратификация қилиниши маҳкум ўзига белгиланган жазони ўз давлатида ўташини давом эттиришини таъминлаш орқали уни ижтимоий реабилитация қилишни жадаллаштириш имконини беради.

    Шубҳасиз, маҳкумларнинг жазони ўз давлатида ўташи уларга яқин қариндошлари билан мунтазам кўришиб туриш имкониятини бериш билан бирга маҳкумларнинг оилавий муносабатларига ижобий таъсир қилади ҳамда уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувини тезлаштиради.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech