Ўзбекистон ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

    Ушбу индекс жаҳон миқёсида  ҳуқуқ устуворлигини баҳолашга ихтисослашган ягона халқаро рейтинг ҳисобланади.

    Жорий йилнинг 14 октябрь куни Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) ташкилоти томонидан эълон қилинган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади.

    Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

    Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, дейилади хабарда жорий йилги нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилиб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган 3 та давлатдан бирига айланди. Мазкур Индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилиб, унда 139 та мамлакатдаги (2020 йилга қараганда мамлакатлар сони 11 тага ортган) ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган.

    Маълумот учун: жорий йилдаги нашрда Конго Республикаси, Гаити, Ирландия, Латвия, Литва, Люксембург, Малта, Парагвай, Словакия Республикаси ва Судан каби янги мамкатлар қўшилган.

    Мамлакатимиз умумий рейтингда 85-ўринга жойлаштирилди.

    Ҳуқуқ устуворлиги индексининг индикаторлари бўйича
    Ўзбекистонга берилган баллар таҳлили

    Балл

    Ўзгариш ↑ ↓

    Ўрин

    Ўзгариш ↑ ↓

    2020

    2021

    2020

    2021*

    Ҳуқуқ устуворлиги индекси

    0.47

    0,49

    ↑0,02

    92

    78

    ↑14

    1

    Индикаторлар

    Ҳукумат ваколатлари чекланганлиги

    0.33

    0,38

    ↑0,05

    120

    110

    ↑10

    2

    Коррупция мавжуд эмаслиги

    0.40

    0,46

    ↑0,06

    89

    63

    ↑26

    3

    Ҳукумат очиқлиги

    0.33

    0,37

    ↑0,04

    120

    112

    ↑8

    4

    Фундаментал ҳуқуқлар

    0.41

    0,44

    ↑0,03

    110

    101

    ↑9

    5

    Тартиб ва хавфсизлик

    0.90

    0,90

    11

    12

    ↓1

    6

    Қонунларга риоя этиш

    0.44

    0,44

    96

    95

    ↑1

    7

    Фуқаролик одил судлов

    0.51

    0,50

    ↓0,01

    72

    71

    ↑1

    8

    Жиноий одил судлов

    0.44

    0,45

    ↑0,01

    66

    60

    ↑6

    * Ўзбекистоннинг ўринлари рейтингга янги киритилган мамлакатларни инобатга олмасдан кўрсатилган

    Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Ушбу индекс жаҳон миқёсида фақатгина ҳуқуқ устуворлигининг аҳволини баҳолашга ихтисослашган ягона халқаро рейтинг ҳисобланиб, ўз навбатида Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторлари, Транспаренси Интренэшнл ташкилотнинг Коррупцияни қабул қилиш индексини шакллантиришда энг муҳим ахборот манбаларидан бири саналади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates