Ўзбекистон Президенти ЕИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

    Ҳукумат 17 май 2023 4812

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Самарқанд саммити доирасида Еврокомиссия Раиси ўринбосари Валдис Домбровскис бошчилигидаги Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди.

    Ўзбекистоннинг ЕИ институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини, шу жумладан минтақавий шериклик форматида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    Валдис Домбровскис давлатимиз раҳбарига Еврокомиссия Раиси Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши Президенти Шарль Мишелнинг самимий саломларини етказди. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар қўллаб-қувватланди.

    Учрашувда ўзаро мулоқотлар ва самарали алмашинувлар фаоллашгани, савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик суръати ошиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

    Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми жорий йил бошидан 65 фоизга ошди. Европанинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари билан амалга оширилаётган ва истиқболдаги лойиҳалар портфели 20 миллиард евродан зиёдни ташкил қилмоқда.

    ЕИ институтлари билан фаол мулоқотни, энг аввало, иқтисодий йўналишда давом эттириш муҳимдиги таъкидланди. Бунда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилиш, мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши, “GSP+” преференциялар тизимида иштирок этиш билан боғлиқ масалалар эътибор марказида турибди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates