Ўзбекистон қонунчилигида ўқитувчилар учун қандай имтиёзлар белгиланган?

    Ўзбекистон қонунчилигида ўқитувчилар учун қатор имтиёзлар кўзда тутилган.

    Жумладан:

    • Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
    • Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.
    • Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.
    • Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.
    • Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.
    • Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.
    • Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.
    • «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.
    • Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.
    • Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.
    • Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.
    • Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.
    • Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.
    • Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.
    • Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.
    • Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.