«Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони совриндорларига топширилди

    Жорий йил 10 декабрда пойтахтимиздаги Инсон ҳуқуқлари уйида Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг миллий ва халқаро ҳамкорлари, мамлакатимиз вилоятлари марказларидаги кутубхоналар ходимлари, Миллий марказнинг Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.

    Тадбирда халқаро ҳамжамият томонидан 1948 йили Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилингани ва ушбу халқаро-ҳуқуқий ҳужжатга дунё аҳли эътиборини жалб қилиш мақсадида 1950 йили БМТ Бош Ассамблеяси қарори билан 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни деб эълон қилингани таъкидланди.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТТД) мамлакатимиздаги доимий вакили Акико Фудзии ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси элчи Антти Карттунен сўзга чиқиб, Ўзбекистон Ҳукуматининг бу борадаги саъй-ҳаракатлари келгусида ҳам изчил қўллаб-қувватланишига ишонч билдирилди.

    Тадбир давомида Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлардаги фаолияти, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим, фан ва тарғибот ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ фуқаролар, халқаро ташкилотлар ҳамда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони билан тақдирланди.

    Бундан ташқари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Жамоатчилик кенгашининг фаол аъзолари ва халқаро ҳамкорлар Миллий марказнинг ташаккурномалари билан тақдирланди.


    Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

    Миллий маркази матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates