Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 28 ноябр 2022 1299

    2022 йил 28 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов билан учрашув ўтказди.

    Давлатлар Раҳбарларининг шахсий алоқалари, очиқ ва ишончли мулоқоти туфайли Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. Бугунги кунда икки мамлакат ҳамкорлиги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида фаол ривожланяпти.

    Турли даражадаги режалаштирилган ташрифлар ҳамда учрашувларнинг жадвали ва уларнинг ташкилий-мазмунли жиҳатлари бўйича фикр алмашилди.

    Халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

    Савдо, автомобилсозлик, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кооперацияни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

    Бўлажак маданий-гуманитар тадбирларга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Икки мамлакат фуқароларининг ўзаро саёҳатларини ташкил этиш орқали туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates