“Ўзбекистон – боқий достоним” номли бахшилар телетанлови ўтказилади

    Танловда 40 ёшгача бўлган бахши-шоир, оқин ва жировлар ҳамда достон ижрочилиги билан шуғулланувчи бошқа истеъдод соҳиблари иштирок этишлари мумкин.

    Шунингдек, танловда иштирокчиларнинг фонограммадан фойдаланишлари тақиқланади (таркиби беш нафардан кўп бўлмаган мусиқачилар жўр бўлиши мумкин).

    Танлов иштирокчилари — бахшилар адабий матн, шеър, мусиқа ва айтим йўли ҳамоҳанглигига алоҳида аҳамият берган ҳолда, бадиий сўз ижрочилиги, шоирлик, хонандалик, моҳир созандалик ва маълум даражада актёрлик маҳоратидан хабардор бўлиши ва асарларни ёддан ижро этишлари шарт.

    Танловда иштирок этишни истаган ижрочилар танлов эълон қилинган кундан бошлаб, ўн кун ичида Маданият вазирлиги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг “Baxshiyona” (https://t.me/Bakhshi5) телеграм гуруҳига танлов учун тайёрлаган ўз ижод намунаси ва фуқаролик паспорти нусхасини юбориши лозим.

    Танлов шартлари билан madaniyat.uz сайти орқали танишишингиз мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates