Марказий банки ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтингида биринчи ўринни олди

    Рақамлаштириш 15 апрел 2021 1193

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 июндаги ПҚ-4751-сонли қарорида юклатилган вазифаларга мувофиқ, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги ҳолати 2021 йил I чораги якуний натижалари бўйича рейтинг баҳолаш ўтказилди.

    Мазкур рейтинг «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланган

    Энг юқори рейтингдаги ташкилотлар Топ-10талигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва қатор банклар, бошқа ташкилотлар, шу жумладан, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ўрин олди.

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур рейтингда 96,6 балл билан биринчи ўринни эгаллади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates