Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 10 август 2022 1213

    10 августда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда Сенат аъзолари, суд ва прокуратура органларининг вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

    Видеоконференсалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

    Дастлаб сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги тақдимнома муҳокама этилди.

    Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Камилов саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан эгаллаб турган лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилган.

    Сенат мажлисда бўлиб ўтган муҳокама натижасида уни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

    Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раислигига номзод муҳокама этилди.

    Муҳокама якунида сенаторлар томонидан суд тизимида ҳамда маъмурий органларда раҳбарлик лавозимларида кўп йиллар мобайнида ишлаб келган Бахтиёр Джахангирович Исламов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси этиб сайланди.

    Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.

    Маълумки, «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига кўра Конституциявий суднинг судьялари белгиланган муддатга сайланади.

    Қайд этилганидек, амалдаги Конституциявий суд таркибининг қонун билан белгиланган амал қилиш муддати жорий йилнинг август ойида тугайди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Конституциявий суднинг янги таркиби Сенат ялпи мажлисида кенг муҳокама этилди.

    Сенаторлар томонидан маъқулланган Конституциявий суд судьялигига номзодлар юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бунда янги сайланган таркиб Конституциявий суднинг амалдаги таркиби ўз фаолиятини якунлаганидан сўнг ишга киришиши белгиланди.

    Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлиси якунланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates