Суҳбат чоғида МДҲ доирасидаги ҳамкорликни яна-да ривожлантириш, давлатлар ўртасидаги парламентлараро мулоқотни кучайтириш ҳамда минтақавий барқарорлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Тадбир иштирокчилари Президент Эмомали Раҳмоннинг Душанбедаги «Қасри Миллат» давлат саройи бўйлаб қисқа экскурсияси давомида ушбу масканнинг тарихий ва меъморий аҳамияти билан ҳам танишдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.








