Ўзбекистон ва Испания парламентлараро ҳамкорлик гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтди

    Жорий йил 1 декабрда Ўзбекистон ва Испания парламентлараро гуруҳининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва парламентлараро мулоқотни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

    Таъкидланганидек, сўнгги йилларда икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик фаоллашиб бораётганлиги, инфратузилма, саноат ва инновация йўналишларида ҳамкорликда 800 миллион доллар миқдорида йирик инвестиция лойиҳалари амалга ошириляпти.

    Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ўртасида 32 та қўшма лойиҳа амалга оширилаётганлиги, ўтган йили Испаниядан Ўзбекистонга 23,6 минг сайёҳ ташриф буюргани алоҳида таъкидланди.

    Парламентлараро мулоқот ўзбек-испан муносабатларининг муҳим асоси эканлиги қайд этилди ҳамда долзарб таклифлар илгари сурилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Икки мамлакат парламентлари тегишли қўмиталари ва комиссиялари делегациялари иштирокида қонунчилик соҳасида мунтазам фикр ва тажриба алмашиш амалиётини жорий этиш, парламентлараро ҳамкорликнинг қўшма режаларини ишлаб чиқиш, Ёшлар парламентини ривожлантириш бўйича тажриба ўрганиш, қишлоқ хўжалиги, сувни тежовчи технологиялардан фойдаланишда ҳамкорлик олиб бориш шулар жумласидандир.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates