Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг МСК Матбуот маркази расмий очилиш маросимига бағишланган тадбирида маълум қилинди.
МСК Матбуот маркази очилиш маросимида мамлакатимизда аккредитациядан ўтган хорижлик ва маҳаллий журналистлар, сиёсий партиялар вакиллари иштирок этди.
Президентлик сайловлари жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, МСК Матбуот маркази Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 1-уйда (Маърифат маркази, Симпозиумлар саройи биноси) жойлашган.