Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

    Ҳукумат 8 июн 2023 4095

    Бугун, 8 июнь куни Италия Республикаси Президентининг қароргоҳи – Рим шаҳридаги Квиринал саройида расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

    Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул ҳамда отлиқ гвардия аскарлари саф тортди. Квиринал саройининг минорасида Италия, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи байроқлари кўтарилди.

    Давлатимиз раҳбарини Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла кутиб олди.

    Ҳарбий оркестр икки мамлакат миллий мадҳияларини ижро этди.

    Фахрий қоровул бошлиғи давлатимиз раҳбарига рапорт берди.

    Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

    Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг икки томонлама учрашуви бошланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates