Ўзбекистон стол тенниси федерациясига Бош котиб тайинланди

    Солиқ қўмитаси раиси маслаҳатчиси Гавҳархон Муқаддасова Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Бош котиби лавозимига тайинланди.

    Бугун, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Раиси Ш.Кудбиев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Стол тенниси федерацияси масъуллари, мураббийлар ҳамда ҳудудий солиқ бошқарма бошлиқлари ва ижрочи директорлар иштирок этдилар.

    Дастлаб кун тартибидаги бир нечта ташкилий масала кўриб чиқилиб муҳокама қилинди. Шунингдек, Солиқ қўмитаси раиси маслаҳатчиси Гавҳархон Муқаддасова Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Бош котиби лавозимига тайинланди.

    Учрашувда стол теннисини янада оммалаштириш, халқаро нуфузли мусобақаларга ва Олимпияда ўйинларига йўлланма олиш учун тинимсиз меҳнат қилиш кераклигига алоҳида тўхталиб ўтилди.