Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Буюк Британия парламенти делегациясини қабул қилди

    2023 йил 15 майда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатасининг Халқаро муносабатлар қўмитаси раиси Алисия Кёрнс бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Томонлар Ўзбекистон-Буюк Британия сиёсий-дипломатик мулоқотини кенгайтириш, парламент дипломатиясини фаоллаштириш, халқаро майдонда конструктив ҳамкорликни давом эттириш юзасидан фикр алмашдилар.

    Музокараларда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалаларига муҳим эътибор қаратилди. Томонлар маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга тайёр экани тасдиқлади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates