Ўзбекистон Текбол федерацияси мактабларга 100 дона текбол жиҳозларини топширади

    Дунё миқёсида қисқа фурсатда катта эътирофга эришган текбол тез орада Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Ушбу спорт турини янада ривожлантириш мақсадида расмий федерация ҳам фаолият олиб бормоқда.

    Айнан шу борада, 2021 йилнинг 5 июль куни Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги 38-сонли умумтаълим мактабида “Текбол” спорт турининг жиҳозларини қабул қилиб олиш тантанали маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон текбол федерацияси вакиллари иштирок этган.

    Шунингдек, Ўзбекистон текбол федерацияси раиси томонидан илк босқичда республикамизнинг барча ҳудудларидаги умумтаълим мактабларига 100 дона текбол спорт жиҳозларини топшириш бўйича Халқ таълими вазирлигига сертификат топширилди.

    Текбол федерацияси томонидан янги спорт турини таништириш бўйича тақдимот ташкил этилгани ҳам айтилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates