Барча таълим ташкилотларида ҳафтанинг ҳар душанба куни «Келажак соати» дарслари ташкил этилади.
Ижтимоий тармоқларда мактабларда сўнги қўнғироқ тадбирлари ўтказилиши тақиқлангани, чекловлар ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Охирги 7 йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ 7 карра оширилгани, жорий йилда бунга 60 триллион сўм йўналтирилаётгани таъкидланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда Мактабгача ва мактаб таълими вакилларининг ноқонуний ҳаракатларини фош этишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова педагоглардан “Ташаббусли бюджет“ учун пул йиғиш ҳолатларга дуч келганда вазирликка мурожаат қилишини, ўқитувчи ва МТТ ходимлари манфаати доимо ҳимоя қилинишини айтди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан олис ҳудудлардаги 4 та ҳудудга педагоглар учун мобил малака ошириш автобуслари юборилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ қарори қабул қилинди.
Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари ойлик маошлари ҳақида хабарлар тарқалиб, жамоатчиликда нотўғри фикрлар шаклланиши, вазирлик жамоасига нисбатан эътирозларни юзага келтирмоқда.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 288-мактаб ўқитувчилари мактаб ҳовлисида ишлашга мажбур қилингани бўйича хабарлар тарқалди.
Ўтган йилда олимпиадачи ўқувчилар томонидан 65 та медаль нақд қилинган.