Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Кореянинг космик ракета учирганига хавотир билдирди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея томонидан космик ракета учирилганига хавотир билдирди. 

    "Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея томонидан 31 май куни ташувчи космик ракета учирилганидан хавотир билдиради.Ушбу ҳолат Корея яриморолидаги кескинликнинг янада кучайишига олиб келади.

    БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга мувофиқ оммавий қирғин қуролларининг барча турларини синовдан ўтказишдан бош тортиш тарафдоримиз. Ўзбекистон томони бундан кейин ҳам умумий фаровонлик ва тараққиёт йўлида Корея яриморолида хавфсизликни таъминлаш бўйича фаол қадамларни қатъий қўллаб-қувватлайди", — дейилади ТИВ хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates