Ўзбекистон –Туркманистон ҳамкорлигини фаоллаштириш халқлар манфаатларига хизмат қилади

    Жорий йил 21ноябрда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Шадурди Мередовни қабул қилди.

    Учрашувда тарихи, анъаналари, қадриятлари муштарак Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорлигининг кенг доираси, жумладан, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий гуманитар ҳамда парламентлараро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

    Давлатлараро муносабатларда парламент дипломатиясининг ўрни муҳимлигидан келиб чиқиб, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига асосий эътибор қаратилди. Хусусан, икки мамлакат ўртасида эришилган барча даражадаги келишувларнинг парламент назорати доирасида ижросини таъминлашга кўмаклашиш, қўмиталар ўртасида қонун ижодкорлиги йўналишида ўзаро тажриба алмашиш, ёш парламентарийлар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.

    Маълумки, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларда иқтисодий ҳамкорлик муҳим ўрин тутади ва 2022 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб бир миллиард долларни ташкил этди. Шунга қарамасдан иккала томонда ҳам бу борадаги кўрсаткични ошириш учун етарли имконият ва салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Бунинг учун Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия фаолиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш лозим.

    Маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасида икки мамлакатда ҳам маданият кунлари ташкил этиляпти. Учрашувда икки халқнинг маданий ва маънавий яқинлашувига имконият яратадиган, давлатлараро гуманитар муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган лойиҳаларни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.

    Шунингдек, гендер тенглик масалаларида фаол ҳамкорлик олиб бориш, мамлакатлар ўртасида туристик йўналишларини ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates