Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари учрашдилар

    2022 йил 19 майда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари Камарудин Жаффар билан учрашув ўтказди.

    Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига тўғри келиб, бу икки томонлама ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини белгилаш имконини юзага чиқариши таъкидланди.

    Ўзбекистон-Малайзия кун тартибидаги кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Томонлар сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, таълим ва гуманитар алмашинувларни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

    Ўзбекистон билан Малайзия ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва унинг тузилмасини диверсификация қилиш, шунингдек, туризмни ривожлантириш, мунтазам ва чартер рейсларини тиклаш бўйича ўзаро чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилди. Иқтисодий дипломатияни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

    Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates