Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиради

    20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шухрат Халмухамедов Озарбойжон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов билан Самарқанд шаҳрида икки томонлама учрашув ўтказди.

    Ҳозирги вақтда дунёда кечаётган мураккаб сиёсий ва ҳарбий жараёнлар шароитида минтақавий хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш тинчлик ва барқарор тараққиётнинг асосий гаровига айланмоқда.

    Учрашув давомида икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тайёргарлик тизимини такомиллаштириш, тажриба ва амалий билим алмашувини йўлга қўйиш, шунингдек мамлакатлараро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро терроризмга қарши курашишда ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилишди.

    Учрашувнинг асосий мақсади тинчлик, бирлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қиладиган амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат бўлди. Самимий руҳда ўтган мулоқот давлатлар ўртасидаги ишонч ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда янги қадамлар қўйилишига замин яратди.

    21 октябрь куни Озарбойжон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов Марказий Осиё давлатлари мудофаа вазирлари билан биргаликда Марказий ҳарбий округ «Каттақўрғон» полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбойжон ва Қирғиз Республаси мудофаа вазирликлари бўлинмалари иштирокида ўтказиладиган “Бирлик – 2025” минтақавий ўқув машғулотларини ҳам кузатади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates