Суҳбатлар чоғида ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма тайёргарлик тизимини такомиллаштириш, тажриба ва амалий билим алмашувини йўлга қўйиш, шунингдек, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувнинг асосий мақсади Марказий Осиё минтақасида тинчлик, бирлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қиладиган амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат бўлди. Самимий руҳда ўтган мулоқотлар давлатлар ўртасидаги ишонч ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашда янги қадамлар қўйилишига замин яратди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувларда томонлар мамлакатлараро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро терроризмга қарши курашишда ўзаро ҳамжиҳатликни кучайтириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда давлатлар ўртасида ишончли ва барқарор ҳамкорлик муҳитини мустаҳкамлаш масалаларида келишувларга эришдилар.
Айтиш мумкинки, бундай амалий ташаббуслар давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган тинчлик, бирдамлик ғояларининг ҳаётий ифодасидир. Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги бундай дўстона мулоқот ва ҳамжиҳатлик нафақат минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлайди, балки умумий тинчлик, барқарор тараққиёт ва яхши қўшничилик муносабатларини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.











