Мусобақада Арманистон, Индонезия, Малайзия, Эрон ва Қувайт термалари билан бирга Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этади.
Бу мамлакатимиз миллий термасининг жаҳон чемпионатларидаги дебюти бўлади. Давра тизимидаги ўйинлар якунида келгуси йили учинчи дивизионга кўтариладиган омадли жамоа аниқланади.
Мухлислар эътиборига ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинлар тақвимини ҳавола қиламиз.
13 апрель, якшанба
18:00 Қувайт – Ўзбекистон
14 апрель, душанба
21:00 Ўзбекистон – Арманистон
16 апрель, чоршанба
15:00 Эрон – Ўзбекистон
17 апрель, пайшанба
15:00 Ўзбекистон – Индонезия
19-апрель, шанба
15:00 Малайзия – Ўзбекистон
* Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Зулхумор Акбарова