Қайд этилишича, Бангкокдаги “International Ice Hockey Arena” мажмуасида III дивизионнинг “Б“ гуруҳида кураш олиб бораётган ёшларимиз Туркманистон терма жамоасини 8:2 ҳисобида мағлуб этди.
Терма жамоамизга ғалаба келтирган ўйинда туркманистонликлар дарвозасига йўлланган шайбаларга Рустамхонов(3), Камолов, Попов, Равшанов, Дадахўжаев, Азимов муаллифлик қилди.
Ортда қолган 3 та учрашувда муваффақиятга эришган ёш хоккейчиларимиз “Б” гуруҳда 9 очко билан етакчилик қилмоқда. Ҳамюртимиз Жасурбек Рустамхонов шайбалар узатмаси ва урилган голлар (9+7) ҳисобига кўра, чемпионатнинг тўпурари бўлиб турибди.
4 март куни Ўзбекистон U-18 термаси навбатдаги ўйинда Босния ва Герцеговина жамоаси билан рўбарў келади.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати баҳслари 6 мартга қадар давом этади.








