Ўзбекистонда 2025 йил И ярмида ишсизлик даражаси 0,4 фоизга камайиб, 5,1 фоизни ташкил этди (Инфографика)

    Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ишсизлик даражаси 5,1 фоизга тенг бўлди. Бу кўрсаткич йил бошига нисбатан 0,4 фоиз пунктга камайган.

    Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида уй хўжаликларида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижаларига кўра, мамлакатда меҳнат ресурслари 20,3 миллион нафарни ташкил этмоқда.

    Иқтисодий фаол аҳоли сони 15,4 миллион нафар бўлиб, шундан 14,6 миллион киши банд, 781,6 минг киши эса ишсиз ҳисобланади.

    Банд аҳолининг 8 миллиони (55 фоиз) расмий секторда, 4,8 миллиони (33 фоиз) норасмий секторда фаолият юритмоқда, 1,8 миллион киши (12 фоиз) эса хорижда ишламоқда. Шу билан бирга, расмий бандлар сони ўтган даврга нисбатан 19 фоизга ошган, норасмий бандлар эса 13,6 фоизга камайган.

    Иқтисодий нофаол аҳоли 4,9 миллион кишини ташкил этади. Улар орасида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётганлар – 2 миллион нафар (41 фоиз), 2 ёшгача бола парвариши билан банд ёки туғиш таътилида бўлган аёллар – 2,2 миллион нафар (44 фоиз), ишлаш истаги ёки имконияти йўқ шахслар – 0,8 миллион нафар (15 фоиз)ни ташкил қилади.

    2023 йил 1 июлида ишсизлик даражаси 8,1 фоизни, 2024 йилда эса 5,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида бу кўрсаткич 5,1 фоизга тушди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates