Ўзбекистонда мактаблар ва аҳоли гавжум жойларда «қавариқ» пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилмоқда

    Ушбу ўтиш жойларининг яна бир қулайлиги тунда нур қайтариш хусусиятига эга бўлиб, ҳайдовчилар олдиндаги пиёдалар ўтиш жойини аниқ кўра олади.

    Самарқанд вилояти ЙҲХБ томонидан Самарқанд шаҳридаги мактаблар ва аҳоли гавжум жойларда европа тажрибасидан андоза олинган ҳолда «қавариқ» пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилмоқда.

    Ушбу ўтиш жойларининг яна бир қулайлиги тунда нур қайтариш хусусиятига эга бўлиб, ҳайдовчилар олдиндаги пиёдалар ўтиш жойини аниқ кўра олади, дея хабар беради вилоят ички ишлар бошқармаси.

    Йўлларда пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалий ишлар давом этмоқда.