баннер
19 мар 2025
01:30

    Ўзбекистонда Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди

    Кенгаш аёл тадбиркорларнинг муаммоларини тўғридан-тўғри парламентга етказиш ваколатига эга.

    Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди.

    Ушбу ташаббус аёл тадбиркорларнинг бизнесда фаол иштирок этишига кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқий, молиявий ва амалий ёрдам бериш мақсадида амалга оширилмоқда.

    Кенгаш аёл тадбиркорларнинг муаммоларини тўғридан-тўғри парламентга етказиш ваколатига эга бўлиб, уларнинг бизнес ташаббусларини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.

    Кенгаш таркибида 27 та аъзо, шулардан 21 нафари тадбиркор аёллар. Улар томонидан:

    • 2 639 та янги иш ўрни яратилган
    • $7,6 млнлик экспорт амалга оширилган
    • 402,8 млрд сўмлик товар айланмаси амалга оширилган.

    Мазкур янгилик мамлакатдаги аёл тадбиркорлар учун катта имконият яратади. Бизнес оламида ўз ўрнини мустаҳкамлашни истаган барча аёллар учун янги давр бошланмоқда!

    Телеграм каналимиз
    Text to speech