Ўзбекистонда Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали давом этмоқда

    Халқаро фестивал юртимизнинг барча вилоятларида ўзига хос равишда муносиб ўтказилмоқда.

    Жорий йилнинг 17-21 апрель кунлар доирасида бўлиб ўтаётган Халқаро тасвирий ва амалий санъат фетивали тадбирлари нафақат Тошкент шаҳри балки, Республикамизнинг барча ҳудудларида жумладан, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида байрамона тарзда шукуҳли дақиқаларни ўзига қамраб олган ҳолда уюшқоқолик билан ўтказилмоқда.

    Жараёнда санъат мактаб-интернатлари дизайн бўлимлари коллекцияси намойишилари, истеъдодли ёш ижодкорларнинг шахсий ижод намуналари, моҳир рассомларнинг маҳорат дарслари, кулолчилик, рассомчилик кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.

    Айниқса, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари Ўзбекистон халқ рассомлари, профессорлар иштирокида ўтказилаётган давра суҳбатлари, ижодий мулоқотлар нафақат ёш иқтидор эгаларига балки,тадбир иштирокчилари ва меҳмонларига ҳам бирдай манузур бўлмоқда.

    Эртага, яъни фестивалнинг тўртинчи кунида ҳам янада қизиқарли, бадиий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва бир қатор кўнгилочар дастурлар намойиши бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates