Ўзбекистонлик ошпаз Халқаро ош фестивали совриндори бўлди

    Туризм 1 ноябр 2021 1925

    МДҲга аъзо мамлакатлар ўртасида «Оши палов» халқаро фестивали ўтказилди. Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтган ушбу мусобақада 11 та давлатдан 50 нафар ошпаз иштирок этди.

    «Оши палов» фестивали доирасида 3 тонна ош тайёрланган бўлиб, унда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги диаспорасидан малакали ошпаз, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси аъзоси Тўлқин Жабборов ўз маҳорати билан Ўзбекистоннинг машҳур халқаро ошпазларнинг эътирофига сазовор бўлди.

    Натижаларига кўра, 1-ўринни Тожикистон, 3-ўринни – Афғонистон ошпазлари эгаллади. Ўзбекистоннинг маҳоратли ошпази Тўлқин Жабборов эса фахрли 2-ўринга лойиқ деб топилди. Ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланди, деб хабар беради Туризма ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Душанбе шаҳридаги «Сайёҳ» ресторан-чойхона бош ошпази Тўлқин Жабборов: «Халқаро фестивалда Ўзбекистон номидан қатнашиб, мамлакатимизнинг гастрономик туризм салоҳиятини намоён этиш имкониятига эга бўлдим. Совринли ўрин олганлигим Ўзбекистонда ушбу туризм йўналишига катта эътибор қаратилиши туфайлидир. Ватанимиз шаънини ҳимоя қилиш мен учун юксак шарафдир!».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates