“Ўзгидромет“ аҳолини сел-сув тошқинларидан огоҳлантирди

    “Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, шу йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ва жойларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

    Қайд этилишича,

    ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқни, баъзи жойларда 3 даража совуқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқни ташкил этади.

    Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.

    5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади.

    Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

    Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни, ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз — дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates