Озодбек Назарбеков АҚШ элчиси билан учрашди

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм билан учрашди.

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм билан учрашди.

    Музокара чоғида, ўзбек миллий мақомини ва миллий мусиқа маданиятини дунёга, жумладан АҚШда ҳам тарғиб қилиш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Шунингдек, АҚШ томони Ўзбекистоннинг маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича кенг кўламли ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

    Бундан ташқари, Дениел Розенблюм Шарқ тароналари Халқаро мусиқа фестивалига АҚШлик мусиқачиларнинг иштироки хусусида мамнуният билан тўхталди.

    Учрашув давомида, маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, 2022 йилнинг бошида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллигига бағишланган маданий тадбирлар ташкил этиш, АҚШдаги Ўзбекистонга оид маданий мерос ва мулкларни юртимизга қайтаришга амалий ёрдам бериш каби масалалар муҳокама этилиб, самарали таклифлар билдирилди, деб хабар беради Маданият вазирлигиматбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates