Пара дзюдочиларимиз Мисрдаги Гран-прини 6 та медаль билан якунлади

    Пара дзюдо бўйича Искандария шаҳрида бўлиб ўтган халқаро Гран-прининг иккинчи кунида 3 нафар ҳамюртимиз шохсупага кўтарилди.

    Аёллар ўртасида J1 классида -57 кг вазн тоифасида Ҳосият Позилжонова бронза медали учун кечган курашда АҚШлик Лиана Мутиага қарши татамига чиқди ва ғолибликни қўлга киритди.

    Яна бир аёл пара дзюдочимиз Феруза Эргашева J1 классида +70 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.

    Шунингдек, эркаклар ўртасида J2 классида +90 кг вазн тоифасида Аловиддин Жўрақулов финалда грузиялик Звиат Гоготчурига қарши татамига чиқди. Афсуски, ҳамюртимиз олтин медаль учун кечган баҳсда имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди.

    Шу тариқа сайёрамизнинг 30 дан ортиқ давлатидан маҳоратли полвонлар иштирок этган нуфузли мусобақада терма жамоамиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 6 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates