“Парламент ўйинлари” спорт мусобақаси финали Тошкент шаҳрида ўтказилади

    Спорт 24 август 2023 826

    Жорий йил 23 августда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, экспертлар, шунингдек ҳудудлардан маҳаллий кенгашлар котибиятлари мудирлари, депутатлар ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этди.

    Дастлаб, Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама этилиши режалаштирилаётган масалалар кўриб чиқилди.

    Хусусан, қўмита аъзоларига “Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги, “Ер қаъри тўғрисида»ги Қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

    Шундан сўнг, Сенат ташаббуси билан йўлга қўйилган “Парламент ўйинлари” спорт мусобақасининг республика босқичини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

    Таъкидланганидек, Сенат Кенгашининг тегишли қарори билан Сенат ва Жўқорғи Кенгес аъзолари, депутатлар ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари ўртасида Сенат Раиси кубоги учун 3 босқичли (вилоят, минтақа ва республика) спорт мусобақалари ташкил этилган.

    Жорий йилги мусобақанинг 1-босқичи халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари аъзоларидан ташкил топган жамоалар ўртасида вилоят миқёсида, 2-босқичи ҳудуд миқёсида (минтақавий) вилоятда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида спортнинг минифутбол, волейбол, стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича ўтказилди.

    Мусобақанинг ҳудудий босқичида 4 500 нафар депутат иштирок этди. Уларнинг 420 нафарини аёллар ташкил этади.

    Мусобақанинг республика босқичига йўлланмани 200 нафар иштирокчи қўлга киритди.

    “Парламент ўйинлари” спорт мусобақасининг республика босқичини 2023-йил 26 августда мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишлаб, Тошкент молия институтининг спорт мажмуасида ўтказиш белгиланди.

    Мусобақанинг финал босқичига тайёргарлик юзасидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги масъуллари ахборот берди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Мажлис сўнггида кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates