Абдувохидов Хусан Бўлтакович янги лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳада молиявий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Ашуров Асилбек Рахмонович Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди.









